Uzbekinvest logo.
Kirill.Уз
Нархини билиш учун суғурта полиси маълумотларини киритинг
Суғурта суммасини танланг
1

“Ўзбекинвест”да бахтсиз ҳодисалардан суғурталашнинг афзалликлари

“Ўзбекинвест” суғурта компанияси Insurance.uz сайтида Ўзбекистонда бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш хизматларини таклиф этади. Биз мижозларимизга фойдали ва қулай ҳамкорлик шартларини тақдим этамиз. Тошкент шаҳрида жароҳат ва бошқа нохуш ҳодисалардан суғурталаниш таклифимиз кенг миқёсдаги суғурта ҳодисаларини қамраб олади. Полисларни онлайн расмийлаштириш бенефициарлар учун бир қатор афзалликларни очади. Бахтсиз ҳодисалардан ихтиёрий суғурта қилиш хизмати ҳақидаги батафсил маълумотни мазкур таҳлил орқали билиб олишингиз мумкин. Шунингдек, бу ерда онлайн хизматимиз орқали полис олишнинг асосий афзалликлари санаб ўтилган.

Ҳаётни ва соғлиқни суғурталаш: бахтсиз ҳодисалардан суғурталашнинг ўзига хос хусусиятлари

Ушбу саҳифада тақдим этилаётган хизматлар тури кенг миқёсдаги суғурта ҳодисаларни қамраб олади. Бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатлардан Insurance.uz веб-сайтида расмийлаштирилган суғурта қуйидаги санаб ўтилган ҳолатларнинг қайсидир бири содир бўлганда соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш имконини беради:

Юқоридаги ҳолатларга, шунингдек, юқорида кўрсатилган бахтсиз ҳодисаларнинг натижаси ўлимга олиб келадиган (суғурталанган шахснинг ўлими) бўлган ҳолатлар ҳам қўшилади. Бу ҳолда, компенсация дафн маросимини ташкил этишда иштирок этган қариндошлар ёки яқин одамларга тўлаб берилади (ҳолат ҳужжат билан тасдиқланади).

Бахтсиз ҳодисалардан суғурта полисини олиш учун ариза бериш жараёнида суғурта ҳодисаларининг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин. Шу билан бирга, биз билан тузиладиган шартнома бундай вазиятларнинг имкон қадар максимал миқдорини ўз ичига олади, бу эса бир нечта полисни расмийлаштиришга зарурат қолдирмайди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтамизки, компаниямиз мижозларнинг моддий имкониятларига мос келадиган энг яхши тариф пакетларини танлаш имкониятини беради.

Бахтсиз ҳодисаларда суғурта полиси шартларига мувофиқ зарарни қоплаш

Insurance.uz сайтида тузилган бахтсиз ҳодисалардан суғурта шартномасига кўра, суғурталовчи компания суғурталанган шахсга кўрсатилган хизматлар учун тиббий муассасалар тўловларини мустақил равишда тўлайди. Компенсация миқдори харажатлар миқдорига мос келади, лекин мижоз томонидан тўланган суғурта суммасидан ошмаслиги керак. Компенсация ундириш учун масъул ходимлар тегишли текширувлар ўтказадилар ва зарурий ҳужжатли далилларни тўплайдилар.

Суғурталанган шахс вафот этган тақдирда, жароҳатлар ва бахтсиз ҳодисалардан суғурта шартномаси шартларига мувофиқ суғурта бадали унинг меросхўрларига тўланади. Бундайлар бўлмаган тақдирда, тўловлар дафн маросимини ташкил этишда иштирок этган шахслар томонидан олиниши мумкин. Товон миқдори тиббий харажатлар учун суғурта суммасининг 100% ини ташкил қилади, суғурталанган шахсга илгари тўланган суммалар бундан мустасно. Компенсацияни тўлаш тартиби ва зарарни қоплаш миқдори ҳақида батафсил маълумотни катталар ёки болалар учун бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш учун ариза бериш жараёнида бевосита консультант орқали аниқлаштиришингиз мумкин.

Нохуш ҳодисалар ва жароҳатлардан онлайн суғурталаш хизматлари: нега Insurance.uz ни танлашади

“Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан ташкил этилган Insurance.uz интернет-дўкони Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилишни тез ва қулай амалга оширмоқчи бўлганлар учун энг яхши танловдир. Хизматларимизга мурожаат қилиш орқали Ўзбекистоннинг етакчи суғурта компаниясининг ишончлилиги билан бир қаторда, Сиз бир қатор бошқа афзалликларга эга бўласиз, жумладан:

Буларнинг барчаси энг қулай ва мослашувчан фойдаланувчи интерфейси билан уйғунлашган. Сайтда онлайн калькулятор ёрдамида бахтсиз ҳодисалардан суғурталаниш нархини осон ва тез ҳисоблашингиз мумкин.