Uzbekinvest logo.
Kirill.Уз
Нархини билиш учун суғурта полиси маълумотларини киритинг
Суғурта суммасини танланг

Ўзбекинвест да кўчмас мулк суғуртасини расмийлаштиришнинг афзалликлари

Тошкент шаҳрида квартирани қулай суғурта қилмоқчимисиз? Квартира, дала ҳовли ёки хусусий уй учун қаердан суғурта олишни қидиряпсизми? Ўзбекистонда кўчмас мулк суғуртаси қанчага тушиши билан қизиқяпсизми? Бундай вазифаларни тез ва осон ҳал қилишда Insurance.uz интернет дўкони ёрдам беради. Тошкент шаҳридаги кўчмас мулкни суғурталаш веб-сайтимизда тақдим этилаётган энг талабгир хизматларимиздан биридир. Биз мижозларимизни қулай ва манфаатли шарт-шароитлар билан таъминлаймиз. Ўзбекистонда уй ёки квартирани суғурта қилиш бўйича таклифимиз кенг миқёсдаги суғурта ҳодисаларини қамраб олади. Хизмат ҳақида батафсил маълумот билан қуйидаги таҳлилда танишишингиз мумкин. Шу билан бирга, онлайн хизматнинг муҳим хусусиятлари ва унинг афзалликлари ҳам санаб ўтилган.

Ўзбекистонда уй-жой суғуртаси: хизмат кўрсатиш хусусиятлари

Ушбу саҳифада тақдим этилаётган хизмат суғурта ҳодисаларини қамраб олади. Insurance.uz интернет-дўкони орқали бериладиган уй-жой суғуртаси қуйидаги ҳолатлардан бирида уй ёки квартирага етказилган зарарни қоплаш имконини беради:

Уй ёки квартирани суғурта қилиш таклифимиз юқорида санаб ўтилган барча ҳодисаларини қамраб олади. Insurance.uz интернет-дўкони хизматларидан фойдаланган ҳолда Сиз Тошкент шаҳрида квартирани сув тошқини, ёнғин, табиий офат ва юқорида санаб ўтилган бошқа суғурта ҳодисаларидан суғурталашга алоҳида буюртма бериш заруратидан халос бўласиз.

Кўчмас мулкни суғурталаш полиси шартлари бўйича зарарни қоплаш

Хизмат бўйича компенсация тўлаш бенефициарнинг кўчмас мулки (квартира, уй, дала ҳовли) қисман шикастланган ёки буткул нобуд қилинган тақдирда амалга оширилади. Зарар учун тўланадиган товон миқдори тиклаш харажатлари миқдорига мувофиқ, лекин суғурта суммасидан ошмаган ҳолда белгиланади. Бундай харажатларга таъмирлаш учун зарур материалларга кетадиган сарф-харажат, уларни етказиб бериш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш киради.

Шу билан бирга, барча харидлар ва қурилиш-таъмирлаш бригадасини танлаш мажбурий тартибда суғурта компаниясининг вакили билан келишилган бўлиши керак. Суғурталанган кўчмас мулк буткул нобуд бўлган тақдирда, бенефициар шартномада кўрсатилган муқаррар суғурта суммасининг тўлиқ миқдорига эга бўлади. Баъзи ҳолларда компенсация тўлаш тўғрисидаги қарор суд қарорига боғлиқ. Булар асосан, учинчи шахслар айбдор бўлган ва зарарни қоплаш масъулияти уларнинг бўйнига юклатиладиган ҳолатлар ҳисобланади.

Ўзбекистонда квартира ва уйларни онлайн суғурталаш: хизматнинг афзалликлари

“Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан ташкил этилган Insurance.uz сайти Тошкент ёки Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги турар-жой кўчмас мулкини тез ва қулай суғурта қилишни хоҳловчилар учун энг яхши танловдир. Бизнинг хизматларимизга мурожаат қилиш орқали мижозлар бир қатор имтиёзларга эга бўладилар, хусусан:

Буларнинг барчаси қулай фойдаланувчи интерфейси билан уйғунлашган. Бу ерда Сиз квартира ёки уй суғуртаси нархи ва харажатларни махсус калькулятор ёрдамида тезда ҳисоблашингиз мумкин. Бундан ташқари, сайт дизайни мобил телефонлар ва планшетлардан кўчмас мулк суғурта полисларини расмийлаштириш имконини беради.

Вақтни тежаш, Ўзбекистонда уй-жой ва квартираларни суғурталаш бозори учун хизматларга энг қуйи нархлар, хизматларнинг мақбул тариф пакетини танлаш – минглаб мижозлар хизматимизнинг шу ва бошқа имкониятларига аллақачон баҳо беришган. Ушбу саҳифадаги калькулятор ёрдамида полис нархини ҳисоблаб, дарҳол тайёр ҳужжатни юклаб олишингиз мумкин.