Нархини билиш учун суғурта полиси маълумотларини киритинг
Суғурта суммасини танланг

“Ўзбекинвест”да мобил қурилмаларни суғурталаш полисини расмийлаштириш афзалликлари

  • Молиявий ҳимояМолиявий ҳимоя

    суғурталанган мобил қурилмаларнинг шикастланиши ёки тўлиқ йўқ бўлиши зарарларни қоплаб берамиз

  • 20% Cashback20% Cashback

    Суғурта мукофоти тўловини “Click” тўлов тизими орқали амалга оширинг ва “Cashback”га эга бўлинг

  • Офисга бормасдан туриб ҳисоб-китоб қилишОфисга бормасдан туриб ҳисоб-китоб қилиш

    Атиги 5 дақиқа ичида суғурта полиси нархини ҳисобланг ва расмийлаштиринг

Cуғурта ҳодисаси бўлиб суғурта полисининг амал қилиш даврида суғурта полисида келтирилган суғурталанган мобил қурилмаларнинг жисмоний шикастланиши ёки тўлиқ йўқ бўлиши натижасида фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиши ҳисобланади.

Cуғурталанган мобил қурилмалар билан суғурта ҳодисаси юз берганда, Суғурта қилдирувчи cуғурта товони тўлаш тўғрисидаги ариза билан бир қаторда Суғурта қилдирувчи қуйидагиларга мажбурдир:

  1. қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
    • суғурта полисининг асли ёки электрон шакли;
    • суғурта ҳодисасини кўриб чиқиш учун ариза (полисга илова);
    • шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
    • мобил қурилмага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (мобил қурилма паспорти);
    • суғурталанган мобил қурилмага жисмоний шикастланишнинг фотосурати.
  2. шикастланган мобил қурилмани кўрсатиш.

Суғурта товони Суғурта полисида кўрсатилган суғурта суммаси чегарасида тўланади. Суғурта товони суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома томонларга имзоланган кундан эътиборан 15 (ўн беш) кун ичида суғурта қилдирувчининг банк ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан тўланади.