Учинчи шахсларга етказилган зарарни ТВЭФЖМС (ОСAГО) лимитидан ташқари қоплаб берамиз
Атиги 5 дақиқа ичида суғурта полиси нархини ҳисобланг ва расмийлаштиринг
Электрон суғурта полисини исталган вақтда шахсий ҳисобингиздан юклаб олиш мумкин
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган тақдирда, воқеа содир бўлишида айбдор бўлган транспорт воситасининг эгаси жабрланган шахсларнинг соғлиғига ва / ёки мол-мулкига зарар етказилган тақдирда ушбу зарарни қоплаб беришга мажбурдир. Aмалдаги қоидаларга кўра, бундай тўловларни амалга ошириш имкониятини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳайдовчи фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисини расмийлаштириши шарт. Бироқ, катта миқдордаги зарар етказилган вазиятда, ТВЭФЖМС (ОСAГО) полиси бўйича тўловлар маълум бир чегарадан ошадиган миқдорни тўлашга ҳар доим ҳам қодир эмас. Бундай ҳолда, транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича ихтиёрий суғурта полиси ТВЭФЖИС (ДСAГО) мавжудлиги суғурталанувчини кўплаб қийинчиликлардан халос қилиши мумкин.
Фуқаролик жавобгарлигини ихтиёрий суғурта қилиш суғурталанувчига учинчи шахсларга етказилган зарарни қоплаш имкониятларини янада кенгайтиришга ёрдам беради. Ушбу турдаги полисни расмийлаштиришда суғурталанувчи ўз имкониятлари ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан холда суғурта лимитларини мустақил белгилаши мумкин. Тажрибасиз ҳайдовчилар учун жавобгарликини ихтиёрий суғурталаш муҳим аҳамиятга эга, чунки ушбу тоифадаги автомобиль эгалари автоҳалокат айбдорига айланиб қолишлари эҳтимоли юқори.
Aвтомобил зарар кўрган йўл-транспорт ҳодисаси юз берганда, ТВЭФЖМС (ОСAГО) суғурта полиси бўйича тўловлар ҳар доим зарарни тўлиқ қоплай олмайди. ТВЭФЖИС (ДСAГО) суғурта полиси бўйича суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги учун тўланадиган компенсация учинчи шахслар олдидаги жавобгарликни қоплайди ва автомобиль эгасига эртанги кунга ишончни таъминлайди.
ТВЭФЖИС (ДСAГО) авто суғуртасини расмийлаштиришда қуйидагилар "суғурта ҳодисаси" таърифига киради:
Ўзбекистонда ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлигини ихтиёрий суғурталашда бир вақтнинг автомобилни тиклаш ва иншоотларга тўловлар кўзда тутилиш мумкин.
“Ўзбекинвест” суғурта компанияси 30 йилдан бери доимий равишда тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда. Бизнинг мутахассисларимиз юқори малакага эга ва суғурта полиси учун зарур бўлган барча ҳужжатларни малакали ва тезкор равишда расмийлаштришга қодир. Компанияни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири бу бизнинг суғурта маҳсулотларимизни Интернет орқали сотиб олиш имконини берадиган онлайн савдоларни жорий қилишдир.