Нархини билиш учун суғурта полиси маълумотларини киритинг
Суғурта суммасини танланг

“Ўзбекинвест”да йўлда техник ёрдам кўрсатишни суғурталаш суғурта полисларини расмийлаштириш афзалликлари

  • 24/7 хизмат кўрсатиш24/7 хизмат кўрсатиш

    Йўлда юзага келиши мумкин бўлган кутилмаган вазиятларда техник ёрдам кўрсатиш

  • Офисга бормасдан туриб ҳисоб-китоб қилишОфисга бормасдан туриб ҳисоб-китоб қилиш

    Атиги 5 дақиқа ичида суғурта полиси нархини ҳисобланг ва расмийлаштиринг

  • 20% Cashback20% Cashback

    Суғурта мукофоти тўловини “Click” тўлов тизими орқали амалга оширинг ва “Cashback”га эга бўлинг

“Ўзбекинвест”нинг Йўлда техник ёрдам кўрсатишни суғурталаш суғурта маҳсулоти бўйича суғурта муддати ва хизмат кўрсатиш ҳудудида техник ёрдам дастури бўйича техник ёрдам талаб қиладиган транспорт воситасининг йўлда тўсатдан ва кутилмаган тарзда тўхташи, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида зарарланиши ёки ички бузилиши суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

Ушбу суғурта маҳсулоти бўйича қуйидаги хизматлар суғурта муддати давомида 1 мартадан кўрсатилади:

  1. ЙТҲ содир бўлганда хабарнома бланкасини (Европротокол) тўлдиришга кўмаклашиш;
  2. Транспорт воситасини эвакуация қилиш;
  3. Суғурта масалалари бўйича тўлиқ юридик маслаҳатлар доимий бериб бориш;
  4. Эҳтиёт қисмлар ва сарф материалларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қопламасдан автомобиль двигателини ишга тушириш.
  5. Транспорт воситаси ғилдиракларини алмаштириш ва/ёки таъмирлаш;
  6. Транспорт воситаси давлат рақамларини ўғриликдан/йўқолишидан ва ЙТҲ оқибатида яроқсиз ҳолга келганда уни расмийлаштириш ва/ёки таъмирлаш харажатларини суғурталаш.

“Ўзбекинвест”нинг Йўлда техник ёрдам кўрсатишни суғурталаш суғурта маҳсулоти бўйича қуйидаги ҳолатларда хизмат кўрсатилмайди:

  • Компания эҳтиёт қисмлар ва сарф материалларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қопламайди;
  • Компания техник ёрдам дастурига киритилмаган хизматлар ташкил қилмайди ва харажатларини қопламайди;
  • Компания ҳайдовчига хизмат кўрсатиш ҳудудидан ташқарида ёрдам кўрсатишни ташкил қилмайди.