news image.

Ҳодимларимиз учун "Layner" да семинар-тренинг

Феврал ойида "Лайнер" тоғ мажмуасига корпоратив чиқиш доирасида Ўзбекинвест компанияси ходимларига "Insights алоқалар камалаги" ? мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Халқаро компания томонидан ўтказилган тренинг жамоамиз аъзоларининг ўзаро ва мижозлар билан алоқаларини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилди.


✅ Семинар-тренинг давомида шахсий қарашларимиз муваффақиятли мулоқотнинг асоси эканлиги, атрофимиздагиларнинг ва ўзимизнинг хатти-ҳаракатларимизни таҳлил қилиш асосида психологик имтиёзларни аниқлаш, бошқа одамлар билан мулоқот қилишда ушбу маълумотлардан қандай фойдаланиш ва жамоадаги инқироз ҳолатларида нима қилиш кераклиги тоғрисида маълумотлар берилиб ўтилди.


Бир кунлик семинар-тренинг якунида ходимларимиз нафақат фойдали назарий маълумотларга эга бўлишди, балки турли вазифалар ва техникалар ёрдамида яна ҳам муносабатларини мустаҳкамлаб, бир механизм ⚙️ каби ҳаракат қилишни ўрганишди. Биз фаолиятимиз самарадорлигини ошириш, шунингдек, тақдим этилаётган хизматларнинг ва мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида ходимларимизнинг касбий ва шахсий ривожланиши учун бундай тренингларни яна ташкил этишни режалаштирганмиз.