news image.

Нима сабабли орқани кўрсатувчи ойнага тиббий ниқобни осмаслик керак

COVID-19 пандемияси туфайли тиббий маскалар учун мажбурий мода пайдо бўлди ?: уларни тақиб бозор қилиш учун борамиз, автомобилда юрамиз, умуман олганда, деярли ҳамма жойда киямиз. Ниқобларни тежаш мақсадида, кўпчилик уларни бир марта ишлатиб, кейинги кунга олиб қўядилар. Автомобил ҳайдовчилари эса ниқобларни орқани кўрсатувчи ойнага осиб қўйиш одатини чиқаришди. Бу одат хавфли эканлигини улар ҳаёлига ҳам келтиришмайди. Ва гап фақатгина микробларда емас.

Юз ниқоби ҳажм жихатдан катта нарса. Агар сиз уни орқани кўрсатувчи ойнага осиб қўйсангиз, у олд ойнанинг анчагина қисмини тўсади ва автомобилни бошқараётганда қинчиликлар туғдиради ? Бундан ташқари ниқоб йўлда тебраниб, ҳайдовчини чалғитади.

? Бироқ, орқани кўрсатувчи ойнага ҳар қандай осилган жисмга ҳайдовчи ўрганиб қолади ва мия осилган нарсаларни хавф сифатида қабул қилмайди. Дарҳақиқат, тиббий ниқоб қандай хавф туғдириши мумкин? Эътиборни йўқотган ҳайдовчи атрофида ҳаракатланаётган пиёда, ёш болалар, велосипедчи ёки бошқа автоуловларга аҳамият бермасдан йўлини давом еттиради ? Ҳайдовчи уларни кўрганда эса жуда кеч бўлиши мумкин.

❗️Шу сабабли орқани кўрсатувчи ойнага тиббий ниқобни осиб қўймаганингиз яхши. Шунингдек, уни ўйинчоқлар ва хушбўй ҳид тарқатувчи жисмлар билан осиманг. Буларнинг барчаси ҳушёрликни йўқотади. Бу еса фоижаларга олиб келиши мумкин.