news image.

“Ўзбекинвест” компанияси фаолиятидаги янгиликлар хокимлар эътиборига хавола этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июндаги   02-ПҚ 1-9942- сонли топшириғига мувофиқ, 2021 йил 18 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 344-Ф сонли фармойиши қабул қилинди.


Унга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш Вазирлиги томонидан хизматлар соҳаси ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўқув семинарларини ташкиллаштириш ва ушбу йўналишда “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш режалаштирилди.


Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида шу кунларда ўтказилаётган ўқув-семинарида 102 нафар, яъни юртимизнинг жами 28 та шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳрининг барча масъул раҳбарлари, жумладан шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлар, “Ўзмиллийбанк” АЖ филиали бошқарувчилари,аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.


Ўқув-семинарда “Ўзбекинвест“ суғурта компаниясининг Суғурта академияси ижрочи директори Бахром Комилов “Суғурта хизматларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари“ мавзусида тақдимот қилди ва компаниянинг суғурта маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.


Семинар иштирокчилари билан суғурта масалаларини муҳокама қилиш жараёнида тингловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.


?71 207 60 00