news image.

Ёшлар билан очиқ суҳбат

Шу йилнинг 9-ноябр "Ўзбекинвест" ЕИСК АЖ бош директори Р.Азимов ташкилотнинг фаол ёшлари билан учрашди. Суҳбат музокаралар столи атрофида қизғин ва самарали бўлиб ўтди.


Бош директор ўз суҳбатини тарихий воқеа – Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг қайта сайланиши ва инаугурация маросимидаги нутқи ҳақида гапириш билан бошлади. Ўзбекистоннинг янги стратегияси хусусийлаштиришни кучайтириш, ҳудудларда ижро етувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир-биридан ажратиш ва мамлакат ҳаётидаги бошқа ўзгаришларни ўз ичга қамраб олади.


Р.Азимов ёшлар билан суҳбатлашиш муҳимлигини таъкидлади, чунки улар ўз замонининг кўзгусидир. Катта еътибор ҳар бир ёш авлоднинг касбий ва инсоний фазилатларини ривожлантиришга қаратилди. Ёш ҳодимлар кўпроқ ташаббус кўрсатишдан ва хато қилишдан қўрқмасликлари кераклигига алоҳида урғу берилди.


☎️ (71) 207-60-00