news image.

Йўл транспорт ҳодисасида айбдор шахсда ТВЭФЖМС полиси йўқ бўлса нима қилиш керак?

Келинг, бир вазиятни тасаввур қиламиз: машинангизда ҳеч кимга халақит қилмасдан кетяпсиз ва бирданига БУУМ! Телефонидаги хабарларни ўқиш билан овора бўлган орқангизда кетаёгтан автолув ҳайдовчиси Сизга орқадан етиб олди. Сиз вазиятни жойда ҳал қилишни тавсия қилдингиз, бироқ айбдор шахс бунга рози бўлмади. Унда Сиз ЙҲХБ ходимларини чақиришни ва протоколни тузишни таклиф қилдингиз, аммо кейин билсангиз айбдор ҳайдовчида фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғурта полиси йўқ. Бундай вазиятда нима қилиш керак?


Бу каби вазиятга тушиб қолган ҳайдовчилар билиш керак бўлган енг асосий нарса: сизга зарар қоплаб берилади.Транспорт Воситалари Эгаларининг Фуқаролик Жавобгарлигини Мажбурий Суғурта Қилиш Бўйича Тўловларни Кафолатлаш Жамғармаси бунда сизга ёрдам беради. Транспорт воситаларидан фойдаланишда жабрланувчиларга етказилган зарарнинг кафолатли қопланишини таъминлаш Жамғарманинг асосий вазифаларидан биридир. Жамғарма орқали зарарни қоплаш учун нима қилиш керак:


- ЙҲХБ ходимларини ЙТҲ жойига чақиринг


- ЙҲХБ айбдор томонни ва етказилган зарар миқдорини белгилайди ва ишни судга юборади


- Суд ўз ҳукмни чиқаради ва айбдорни жабрланучининг автомобилига етказилган зарарни қоплаши мажбурлигини белгилайди


- Сиз айбдор ҳайдовчи зарарни қоплашни бош тортаётганини билганингиз учун Жамғармага мурожаат қилишингиз зарур.


Жамғармага барча керакли ҳужжатлар топширилганидан кейин, жабрланувчига 30 кун ичида суғурта қопламаси тўлаб берилади. Қоплама миқдори суд қарорига мувофиқ белгиланади.


Айбдор томон қувонишига еса ҳали ерта – Жамғарма жабрланувчига тўлаб берилган пулни айбдордан ундириб олади.


Бизнинг дўстон ва professional сифатида сизга маслаҳатимиз: мажбурий автоулов суғуртаси полисини расмийлаштиришни унутманг ва молиявий муаммолар ва бош оғриғидан йироқ бўласиз. Полисни узайтиришни еса биз сизга албатта еслатамиз


Мажбурий автосуғурта онлайн: www.insurance.uz/products/osago


Жамғарма сайти: www.tkj.uz/ru