? Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган "2021 йил бренди" танловининг овоз бериш жараёни ўз ниҳоясига етди. Унда бир ой давомида мамлакатимизнинг 100 дан ортиқ энг яхши бренд эгалари нуфузли унвон учун курашдилар. Бизнинг Компаниямиз молиявий ташкилотлар ўртасида ўтказилган бренд танловида фаҳрли 3-ўринни эгаллади.
⭐️Овоз бериш жараёнида иштирок этган мижозларимиз ва ҳамкорларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. “Ўзбекинвест” компаниясига бўлган ишончингиз учун ташаккур.
Биз доим Сизнинг хизматингиздамиз!