Об — ҳаво бизга яна бир "сюприз" тақдим етди: бир неча соат ичида олтин куз оппоқ қишига айланди. Еҳтимол, романтик одамлар ва болакайларга бундай об-ҳавога жуда ҳам хурсанд бўлишгандир, аммо автомобил егалари бундай кутилмаган ҳодисаларни ёқтиришмайди. Йўллар муз билан қопланган, қор туфайли автомобил ичидан йўлни кўриш қийинлашди, узун тирбандликлар пайдо бўлди ва енг ёмони ЙТҲ лар сони ошди. Бундай об-ҳаво шароитида автомобилни қандай бошқариш керак? "Ўзбекинвест"дан йўллар муз билан қопланганда қандай ҳайдаш кераклиги ҳақида бешта маслаҳат.
Биринчи: Фараларни тозаланг
Чиқишдан олдин, машинанинг ҳамма ойналарини қордан тозалаш керак. Бундан ташқари, капот ва том қисмини ҳам тозалашни унутмаслик лозим. Ҳайдовчилар кескин тормоз беришганида, автомобил томидан қор тушиб, ойнани тўсиб қўйиши сабабли йўл-transport ҳодисалари юзага келган ҳолатлар мавжуд. Бундан ташқари, туманга қарши фараларни ҳам астойдил тозалаш муҳимдир, чунки улар қор йўгаётганда жуда ҳам керак бўлишади.
Иккинчи: Рулга тўғри ўтиринг
Машинани бир қўл билан асло бошқарманг. Бунда, ҳайдовчи фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиш имконияти кескин пасайиб кетади. Иккала қўлингиз ҳам рул устида мустаҳкам туриши керак. Музлаган йўлда ҳаракатланаётганда, бош бармоқларни рулнинг четига қўйиш керак: бунда йўлни яхшироқ ҳис қиласиз. Рулгача бўлган масофангиз ҳам optimal бўлиши лозим: ўриндиқа суянган ҳолда, еркин равишда кафтларни рул устига қўйиш керак.
Учинчи: Ҳайдаш услубини ўзгартириш
Музлаган йўл устида юрган одам йиқилиб тушмаслик учун одатда кескин ҳаракатлар қилмайди. Автомобилни ҳам муз қоплаган йўлда бошқариш пиёда юриш билан бир хил: паст тезликда бурилиш, автомобилни баланд тезликда бошқармаслик, секин тормозланиш ва ҳоказо.
Тўртинчи: масофани назорат қилинг ва еҳтиёткорлик билан секинлашинг
Йўлнинг енг сирпанчиқ қисми, бу одатда, машиналар тўхтамоқчи бўлган қисмлар: чорраҳалар, пиёдалар ўтиш жойлари, тўхташ жойлари. Бундай жойларга яқинлашаётганингизда олдиндан секинлашишингиз керак. Бундан ташқари, нафақат олдингиздаги, балки орқангиздаги автомобил билан ҳам масофани доимо сақлашингиз ва назорат қилишингиз керак.
Музлаган йўлда, қисқа интерваллар билан тормозланиш самарали ҳисобланади. Ҳеч қандай вазиятларда бир вақтнинг ўзида тормоз педалини босиш ва рулни айлантириш мумкин емас. Чунки бундай тормозланишда олд ғилдираклар ҳаракат йўналишини ўзгартирмайди. Агар йўлнинг чеккасида муз эриган қисми бўлса, шу қисмга кескин ўтиб олишингизни тавсия қиламиз: бунда тормозланиш самарадорлиги бир ярим баробарга ўсади.
Бешинчи: Автомобил ҳаракатини доимо назорат қилинг
Автомобил бошқарувини йўқотиш икки хил бўлади: машина бурилмай қолиши (олдинги ўқнинг сирпаниб кетиши) ва автомобил айланиб кетиши. Олд ўқ сирпаниб кетганида рулнинг бурилиш бурчагини бир оз камайтириш ва яна ўша томонга секин буриш керак. Газ педалини қўйворсангиз ёки тезликни туширсангиз, автомобил корпуси олдинга егилади, олд ғилдираклар ерга кучлироқ босилади ва автоулов яхшироқ тормозланади. Автомобил айланиб кеца, енг муҳими, рулни айланиш томонга буриш. Агар машинанинг силжитувчи ғилдираклари орқада бўлса, секинлашишингиз керак. Агар олд ғилдиракда бўлса, аксинча газ педалини кўпроқ босиб, тезлашиш керак.
Ва якунида, "Ўзбекинвест" дан бонус "lifehack": ўзингизни молиявий ҳимояланг ва КАСКО автомобил суғуртасини расмийлаштириб қўйинг.
КАСКО автомобилингизни турли хавф-хатарлардан, шу жумладан табий офатлар ва музлаган йўллардан ҳимояни таъминлайди. КАСКО бўйича суғурта қопламаси икки кун ичида тўлаб берилади. Бундан ташқари сиз бепул такси, евакуатор ва "хушёр ҳайдовчи" хизматларидан бепул фойдалашингиз мумкин. Аваркомларимиз еса сизга иссиқина қаҳва дамлаб беришади.
КАСКО суғуртасини wеб сайтимизда расмийлаштиринг: https://insurance.uz/products/my-life