❄️ Қишки таътил бу саёҳат учун енг идеал мавсумлардан бири ҳисобланади. Кимдир юртимизнинг тоғ ҳудудларига, кимдир чет-ел мамлакатларига дам олишга боради. Баъзан тайёргарлик билан боғлиқ муаммолар туфайли уйимиз учун ҳимоя чораларини кўришни унутишимиз мумкин. Бугун сизга дам олишга кетганингизда хонадонингизни қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги ҳақида 8 та маслаҳат тайёрладик:
✅ 1. Уй гулларига ғамхўрлик қилинг
Кетишингиздан олдин гулларга сув қуйишни ва уларни қуёш нурлари тушадиган жойларга қўйиб кетишни унутманг. Агар узоқ сафар режалаштирилган бўлса, ўсимликларингизга қараб туришни яқинларингиздан илтимос қилинг.
✅ 2. Уйни тозалаймиз
Барчангиз биласиз, тоза ва осойишта уйга узоқ сафардаб қайтиб келиш доимо ёқимли.
✅ 3. Музлатгични тозаланг
Сафар давомида яроқлилик муддати тугайдиган маҳсулотлардан музлатгични бўшатганингиз маъқул. Чунки уйга қайтганингиздан сўнг музлатгични ёқимсиз ҳиддан тозалаш керак бўлиши мумкин.
✅ 4. Уй ҳайвонлари ҳақида унутманг
Ҳайвонларни уйда ҳатто қисқа вақтга ёлғиз қолдириш ҳам яхши ғоя емас. Яқинларингизни ёки дўстларингизни улардан хабар олишни ва уларга овқат бериб туришни сўранг.
✅ 5. Деразаларни ёпинг
Уйни шамоллатиш - жуда ҳам фойдали ва яхши бўлсада, биз сизга хавфсизлик учун деразаларни тўлиқ ёпишни тавсия етамиз.
✅ 6. Електр жиҳозларини ўчиринг
Барча електр жиҳозларини, айниқса, иситиш воситаларини ўчиришни унутманг. Фақат узлуксиз қувватни талаб қиладиган қурилмаларни қолдириш керак.
✅ 7. Яқинларингизга уй калитини қолдиринг
Фавқулодда вазиятларда ёрдам бериш учун ишончли яқинларингизга уй калитини албатта қолдиринг.
✅ 8. Уйингизни суғурталанг
Уй ёки квартира учун суғурта полиси хонадонингизни ёнғин, портлаш, ўғирлик, сув тошқини ва бошқа тез-тез учраб турадиган қалтисликлардан ишончли суғурта ҳимоясини таъминлайди. Мол-мулкка зарар етказилганда, бу зарарларни тиклаш учун сизга 200 million сўмгача қоплама компаниямиз томонидан тўлаб берилади. Уй-жойларни суғурта қилиш полиси нархи жуда ҳам мақбул - йилига 14 минг сўмдан.
? Уй-жой ва квартираларнинг суғурта полисини бизнинг сайтимизда расмийлаштиринг!
Ҳамда, полисни бизнинг Узбекинвест mobil иловамиз орқали ҳам расмийлаштирингиз мумкин.
Енди уйингиз ишончли ҳимоя остида. Оқ йўл!