news image.

“Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ Тошкент шаҳар филиали қуйидаги вакант лавозимларга ишга таклиф қилади

Корпоратив мижозлар билан ишлаш департаменти Бош менежери

Лавозим мажбуриятлари:
• Департамент фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш (ишни ташкил этиш, назорат қилиш);
• Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларни бажарилишини таъминлаш;
• Суғуртага олинаётган объектларни (қалтисликларини) андеррайтингини амалга ошириш;
• Корпоратив мижозлар билан тузилаётган суғурта шартномаларини қонунчиликка ҳамда Компаниянинг ички тартиб қоидалари ва низомларига асосан расмийлаштирилишини таъминлаш;
• Корпоратив мижозлар бўйича ўрнатилган прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш;
• Потенциал мижозларни қидириш ва суғурта мукофотлари тушумини таъминлаш;


Талаблар:
• Иқтисодиёт ва молия соҳасида олий маълумот
• Комьпютер саводхонлигини билиш;
• Таҳлилий маълумот ва ҳисоботларни тайёрлаш;
• Рус, ўзбек тилларини билиш;
• Суғурта ва молия соҳасида ҳамда бошқарув тизимида камида 2 йиллик иш тажрибаси.

Шартлар:
• Иш тартиби:
- Иш вақти: 9.00-18.00;
- Дам олиш кунлари: шанба, якшанба.
• иш ҳақи + мукофот
• Компания ҳисобидан ўқитиш (семинарлар, тренинглар, курслар)

Бўш иш ўринларига ариза беришдан олдин, талабларни диққат билан ўқиб чиқишингизни сўраймиз, агарда юқоридаги маълумотлар сизни қониқтирса, биз сизни кутамиз.